

– "Зенит" ҳақида нималарни ўйлаяпсиз?
– Биринчи навбатда Денайерни ўйламоқдаман. Уни жамоа сардори сифатида танладим. Ғалаба қозонишимизни истамоқдамиз ва қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. "Зенит" – узоқ йиллардан бери рақибларга очко улашадиган рақиб эмаслигини исботлаб келмоқда. Уларда гуруҳ босқичидан ўтиб олиш имкониятлари бор.
– "Зенит" кам гол ўтказиб юбормоқда. Уларнинг заиф нуқтаси нимада?
– Ҳа, уларга гол уриш қийин. Рақибни кутиб олишда жуда тез ҳаракатланишади. Дзюба – фақат бошда эмас, балки оёқда ҳам ажойиб ўйин кўрсатади. Улар маҳаллий чемпионатда юқорида боришмоқда, бироқ питерликларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.
"Лион" – "Зенит" учрашуви 17 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.



