Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди

20 апр 2026, 10:10
"Челси" ва Англия миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард Чемпионшипда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

47 ёшли мутахассис "Ковентри"ни муддатидан олдин АПЛга олиб чиқди — жамоа 2001 йилдан бери илк бор Премьер-лигада ўйнайди.

Англий футбол лигаси (EFL) мукофотларини топшириш маросимида Лэмпард 2025/26 мавсумида Чемпионшипнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.


Манба: Championat.com