

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, 28 ёшли аргентиналик 3 май куни Италия чемпионати доирасидаги "Парма"га қарши ўйинда майдонга туша олади.
Бироқ футболчи май ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган Италия Кубоги финали ва ЖЧ-2026 олдидан ҳолати ёмонлашиши хавфидан чўчиб турибди.
Мартинес 2025/26 йилги мавсум 36 ўйинда 20 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Аввалроқ у болдирининг орқа қисми чўзилиши ва кичик болдир суягидаги муаммолар туфайли ўйинларни ўтказиб юборган эди.



