Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди

Оқил Абдубарноев
8 мар 2026
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро айни пайтда Туркияда бўлиб турибди.

Италиялик мутахассис Туркия Суперлигаси 25-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" – "Гёзтепе" учрашувини стадиондан кузатган. Истанбулликлар таркибида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар футболчиси – Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушган.

Шунингдек, Каннаваро клуб президенти Гўксел Гумушдағ ва Мустафа Эрўғут, Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла ҳамда Шелчук Шаҳин билан учрашган.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Championat.asia