Италия терма жамоаси яна ЖЧдан қуруқ қолди. Ўзбекистон терма жамоаси устози ватандошларини қўллаб-қувватлади

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Италия миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кечган ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой берди.

Плей-офф босқичининг финалида Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушган "Адзурри" пенальтилар сериясида мағлубиятга учради ва кетма-кет учинчи бор жаҳон чемпионатидан ташқарида қолди.

Мазкур муваффақиятсизликдан сўнг Италия футболи афсонаси, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз "Instagram" саҳифасида пост қолдирди. У терма жамоанинг собиқ аъзоси Женнаро Гаттузо билан тушган суратини жойлаштириб, "Вазият қийинлашганда, кучлилар майдонга чиқади... Олға, Адзурри!" мазмунидаги сўзлар билан ўз юртдошларини қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2018 ва 2022 йилги дунё биринчиликларини ҳам ўтказиб юборган эди.

image_2026-04-01_11-53-00.png


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: instagram.com/fabiocannavaroofficial/