

36 ёшли ҳужумчи Евро-2024 саралаши доирасида Гибралтарга қарши ўйинда майдонга тушди. Бу Жиру учун Франция терма жамоасидаги 123-ўйин эди. Ундан фақатгина Уго Льорис (145) ва Лилиан Тюрам (142) кўп ўйин ўтказган.
Жиру шунингдек терма жамоадаги 54-голини урди. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.



