"Бавария" ўз юлдузини АПЛ грандига сотмайди

"Бавария" президенти Герберт Ҳайнер Майкл Олисени "Ливерпул"га сотишдан бош тортди.

"Ливерпуль" бу йил 500 миллион сарфлади ва жуда ёмон мавсумни ўтказмоқда. Шунинг учун биз уларнинг келаси йили яхшироқ ўйнашига ҳисса қўшмаймиз.

Биз мухлисларимиз учун ўйнаймиз. Бизда 430 000 нафар клуб аъзоси бор, бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эгамиз ва банк ҳисобимизда 200 миллион бўлиши уларга унчалик фойда келтирмайди, аммо Олисенинг сотилиши туфайли биз ёмонроқ ўйнай бошлаймиз".

Жорий мавсум ҳужумкор ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 39 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 16 та гол ва 27 та ассист бор.


Манба: