Италия ТЖ фулбэки жароҳат олди

Eldor Akmurzayev
12 июн 2021
Евро-2020 илк туридан ўрин олган Туркия – Италия баҳсида (0:3) “Скуадра азурра” футболчиси Алессандро Флоренци жароҳат олганни туфайли 2-таймда алмаштирилди.

Маълумотларга кўра, футболчи оёғининг тўпиқ қисмини шикастлаб олган. 30 ёшли ҳимоячи Швейцария (16 июнь)га қарши 2-тур учрашувини ўтказиб юборади. 

Шунингдек, унинг Уэльс (20 июнь)га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia