Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди

Iskandarov Abdulaziz
12 фев 2026
Италия Кубоги 2025/2026 йилги мавсумининг чорак финал босқичида "Болонья" ва "Лацио" жамоалари ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳс Болонья шаҳридаги "Ренато Далль'Ара" стадионида бўлиб ўтди. Асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса меҳмонлар ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни 30-дақиқада "Болонья" ҳужумчиси Сантьяго Кастро очди. 48-дақиқада эса "Лацио" форварди Нослин мувозанатни тиклади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса римликлар аниқроқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, "Лацио" футболчилари мусобақанинг ярим финалига йўл олди.

"Болонья" – "Лацио" 1:1 (пенальтилар бўйича – 1:4)

"Ренато Даль'Ара" стадиони

"Болонья": Скорупски, Зортеа, Витик, Лукуми (Фауске, 80), Миранда, Моро (Фройлер, 61) Фергюсон, Орсолини, Одгор (Сом, 70), Камбьяги (Бернардески, 70), Кастро (Даллинга, 80).

"Лацио": Проведель, Марушич, Гила, Романьоли, Пеллегрини (Тавареш, 80), Деле-Баширу, Ровелла (Катальди, 61), Тейлор, Исаксен (Кансельери, 80), Мальдини (Диа, 61), Педро (Нослин, 45). 

Огоҳлантиришлар: Гила (9), Кастро (47), Миранда (74), Тавареш (86), Витик (90+1).

Маълумот учун, Италия Кубоги 1/8 финал босқичида "Болонья" "Парма"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. "Лацио" эса ушбу босқичда "Милан"ни 1:0 ҳисобида енгган.

Айни пайтда Италия Кубогининг амалдаги соҳиби "Болонья" ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсум финалида "Милан" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.


12 фев 2026, 01:00
Bologna — Lazio
1 – 1
Пен. сериясидан сўнг


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia