

"Истиқлол" ушбу ўйинда ишончли ҳисобда ғалабага эришиб, финалга йўл олди. Голларга Алиреза Кушки (44) ва Масуд Жума (57) муаллифлик қилди. Ҳар икки голга Рамин Ризоян ассистентлик қилди.
Жамоа ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов захирада қолдирилди.
"Истиқлол" финалда "Малаван" билан бош соврин учун баҳс олиб боради.





