

"Таклиф олганман, бироқ рад жавобини берганман. Италия термасида ўйнаш ниятим бор. Жамоага фойда бериш учун кучим етарлича. Ундан ташқари, Европа чемпионатига яқин турибмиз. Ҳозир юқори даражада ўйнашим керак", - деди футболчи "Radio Rai" нашрига.
Олдинроқ маълум қилинганидек, Саудия Арабистонининг бир клуби ("Ал Вахда" ёки "Ал Шабаб") "Лацио"га Чиро Иммобиле бўйича 35 миллион евролик расмий таклиф юборган.



