Икарди ҳали бери кетмоқчи эмас, у ўзига бошқа рақам танлади ва янги уй сотиб олди

Eldor Akmurzayev
20 авг 2019, 22:18
«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди МЮ форварди Ромелу Лукаку жамоа ўтганидан сўнг, 9-рақамини унга топширганди.

Энди Икарди янги мавсумни 7 рақамда бошлайди, дея хабар беради  Sport Mediaset.

26 ёшли аргентиналик форвард жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга Европанинг бир қатор грандлари қизиқиш билдирган. Бироқ, футболчининг агенти ва рафиқаси Ванда Нара Икардининг жамоада қолишини такрорлаб келмоқда.

Шунингдек, Мауро бугун Миландан янги уй сотиб олгани ҳақида маълум қилди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport Mediaset