"Фулхэм" Виллианга янги шартнома таклиф қилди

Sherzod Nurmatov
14 июн 2023, 15:31
Бразилиялик футболчи АПЛни тарк этиш ниятида эмас.

"Фулхэм" ярим ҳимоячиси Виллианга янги бир йиллик шартнома таклиф қилинди. Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда. Келишув бразилияликнинг ҳозирги таклифига ўхшаш бўлиши кутилмоқда, унинг маоши ҳафтасига 50 000 фунтни ташкил қилади.

Виллиан ҳозирда таътилда ва вариантларни кўриб чиқмоқда. Бош мураббий Марку Силва унинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган. Шунинг учун бразилияликнинг келаси йил яна оқ либосни кийиш эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.

34 ёшли Виллиан ўтган мавсум "Фулхэм" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic