

Клуб баёнотида мутахассисга қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирилган ва келгусида муваффақиятлар тилаган. 68 ёшли Фотиҳ Терим мураббийлик фаолияти давомида тўртинчи марта "Галатасарой"ни тарк этди. У жамоа билан биргаликда саккиз марта Туркия чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубоги ва беш марта Суперкубогини қўлга киритди. 1999/00 йилги мавсумда "Галатасарой" унинг қўл остида УЕФА кубогини қўлга киритди.
Ушбу мавсумда клуб Туркия Суперлигасида атиги 12-ўринда бормоқда. Шу билан бирга, жамоа Европа лигасида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.



