

Батафсил тафсилотлар:
Янги ҳамкор: Янги лойиҳа Дубай Спорт Кенгаши (Dubai Sports Council) билан ҳамкорликда ташкил этилади. Маълумот учун, ушбу ташкилот машҳур "Globe Soccer Awards" мукофотининг ҳам асосий ҳамкори ва ташкилотчиси ҳисобланади.
Муддат: Янги форматдаги илк тақдирлаш маросими 2026 йилдан бошлаб ўтказилади.
Мақсад: ФИФА ушбу ўзгариш орқали тақдирлаш маросимининг глобал қамровини кенгайтириш ва "Олтин тўп" (France Football) билан рақобатда мукофот нуфузини янада оширишни кўзламоқда.
Тарих: "FIFA The Best" мукофоти 2016 йилда ФИФА ва "France Football" ("Олтин тўп") ўртасидаги ҳамкорлик тугагандан сўнг таъсис этилган эди. Эндиликда бу бренд тарихга айланмоқда.



