

Португалия терма жамоаси 2025 йилнинг энг яхши миллий жамоаси сифатида Globe Soccer Awards мукофотига сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими Дубай шаҳрида ташкил этилди.

2025 йилда Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигасини қўлга киритди — финалда Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб қилинди. Шунингдек, жамоа Ирландия, Венгрия ва Арманистон билан бир гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга бўлди.
Португалиянинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги рақиблари — Ўзбекистон, Колумбия ва Конго ДР/Ямайка/Янги Каледониядир.



