Эшитдик-да. "Насаф" - "Сурхон" ўйинига Сурхондарёдан 5 мингдан зиёд мухлис келмоқда

Mirjalol Normatov
9 апр 2023, 13:28
Бугун Coca Cola Суперлигаси 5-тури доирасида "Насаф" ҳамда "Сурхон" жамоалари баҳси бўлиб ўтади.

Ушбу учрашувни кузатиш учун Қашқадарё вилоятидаги стадионга қўшни Сурхондарёдан меҳмон жамоани қўллаб-қувватлаш учун 5 мингдан зиёд футбол мухлислари ташриф буюриши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Қарши" марказий стадионидаги баҳс 18:15да старт олади. Айни дамда "Насаф" ва "Сурхон" жамоалари турнир жадвалида бир хил 7тадан очко тўплаган ҳолда 5 ва 6-ўринларни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia