

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Сир эмас, бугун жуда яхши жамоага қарши ўйнадик. "Насаф"нинг қандай кучга ва тажрибага эгалигини ҳаммамиз яхши биламиз. Жамоа таркибида ёшлар кўп, шу билан бирга доим яхши ўйин кўрсатиб келади. Бунинг учун Рўзиқул акага респект. Менга "Насаф" мухлис сифатида ёқади. "Насаф" Осиё чемпионлар лигасида ҳам доим ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Жуда яхши рақиб дея оламан. Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман.



