Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ғалаба қозонди, Амонов захирадан майдонга тушди

Оқил Абдубарноев
13 фев 2022, 22:55
Эрон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" — "Зоб Ахан" учрашуви якунланди.

Учрашувда мезбонлар Кевин Ямганинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. "Истиқлол" таркибида ўзбекистонлик футболчи Азизбек Амонов захирадан майдонга тушди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Амонов икки рақибини алдаб ўтган ҳолда дарвозага зарба йўллаганди,дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди.

"Истиқлол" — "Зоб Ахан" 1:0

Гол: Кевин Ямга - 53' 


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia