Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"

Mirjalol Normatov
27 сен 2025, 01:10
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоасидаги дарвозабонлар бўйича ҳолат ҳақида гапирди.

АПЛнинг 5-турида "Манчестер Юнайтед" майдонига сафар уюштирган лондонликларнинг кипери Роберт Санчес қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

"Санчес узоқ вақт давомида жуда яхши савия намойиш қилди. Ўтган мавсум охирларидан ушбу мавсум стартигача ажойиб ҳолатда бўлди.

МЮга қарши ўйинда у хатоликка йўл қўйди ва буни тан олди. Олдин ҳам айтганман, дарвозабон ва ярим ҳимоячининг хатоси бир хил.

Робертдан мамнунмиз, Филипп Йоргенсендан мамнунмиз. Роберт билан муаммолар йўқ", - деди Мареска.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC