Диего Коста учун Франция клуби курашга қўшилди

Aziz Tukhtamuradov
22 авг 2017, 22:30
"Марсель" Президенти Жак Анри Эйронинг айтишича, клуб "Челси" футболчиси Диего Костани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Менга Костанинг характери ёқади. Унда жангчига хос сифатлар бор. У "Марсел"га мос келади. Футболчида ҳозир бироз қийин вазият юзага келган. Агар амалга ошадиган бўлса, нима учун унинг трансферини амалга оширмаслигимиз керак? Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ", - дейди у.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: SFR Spor