Дэвид Бекхэм ўғлининг шов-шувли танқидига жавоб қайтарди: "Фарзандлар хато қилиши табиий"

Aslanov Jasurbek
21 янв 2026
"Манчестер Юнайтед", "Реал" ва Англия терма жамоаси собиқ юлдузи, ҳозирда "Интер Майами" хўжайини бўлган Дэвид Бекхэм тўнғич ўғлининг ижтимоий тармоқлардаги кескин айбловларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Бруклин Бекхэм оиласининг ҳаддан ташқари медиага ўчлиги ва эски адоватлар сабаб ота-онасини қаттиқ танқид қилган эди.

"Мен фарзанд тарбиялаяпман ва уларнинг хато қилишини тўғри тушунаман. Уларга хато қилишга қўйиб бериш керак — улар шу орқали ўрганишади. Баъзан бундай имкониятни бериш жуда муҳим", — деди Бекхэм CNBC нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоизки, Дэвид ва Викториянинг 26 ёшли ўғли ўз баёнотида оиласи билан ярашишни истамаслигини ва ҳаётида илк бор ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилаётганини таъкидлаган. Бруклиннинг сўзларига кўра, у отасининг 50 ёшлик юбилейига келган, бироқ Дэвид учрашув учун фақат бир шарт қўйган: Бруклиннинг рафиқаси Никола Пельтц таклиф этилмаслиги керак эди.

Аввалроқ, Бруклин ота-онасини ижтимоий тармоқларда блоклаб қўйгани ва улар билан фақат адвокатлар орқали мулоқот қилишини маълум қилганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: CNBC