

Премьер лига клуби январдаги трансферлар ойнаси ёпилгунича ўз мудофаасини янада кучайтириш ва Рис Жеймснинг жароҳати туфайли юзага келган бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилади. Шу мақсадда “кўклар” француз клубига 19 ёшли “уч ранглилар” ёшлар термаси ўнг қанот ҳимоячисини харид қилиш борасида расмий таклиф билан чиқишлари кутилмоқда.
Мало Гюсто жорий мавсумда “Лион” сафида 15 та ўйинда 1 та асист қайд этди. Унинг ҳозирги нархи 15 млн еврони ташкил этади.



