"Челси" навбатдаги трансфер рекордини янгилашга тайёрланмоқда

Khoja
14 янв 2024
"Челси" ёзда "Брайтон" ҳужумчиси Эван Фергюсонни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Маълумотларга қараганда, Лондон жамоаси ҳужумчининг ҳариди учун АПЛ трансферлар рекордини янгилаши мумкин. 

Маълумот учун, Эван Фергюсон ўтган йилнинг ноябрь ойида "Брайтон" билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаганди. 19 ёшли ҳужумчи 24 та учрашувда 6 та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг аввалги рекорди ҳам "кўклар"га тегишли. Улар ўтган мавсум Мойсес Кайседо учун 115 миллион фунт тўлашган.


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru