"Челси" 57,5 миллион евролик ярим ҳимоячисига қизиқмоқда — The Independent

17 апр 2026, 10:10
"Челси" "Борнмут"нинг марказий ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Борнмут" 50 миллион фунтдан (57,5 миллион евро) ортиқ пул сўрамоқчи. Сумма ўйинчи учун қанча клуб курашса, шунча юқори бўлиши мумкин. "Челси" 22 ёшли футболчига жамоа ярим ҳимоясида кутилаётган ўзгаришлар фонида алоҳида қизиқмоқда. Таъкидланишича, "кўклар" сафини Энцо Фернандес тарк этиши мумкин.

Жорий мавсумда Скотт барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Ўйинчи билан шартнома 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион евро.


Манба: The Independent