Бускетс яна Месси билан жамоадош бўлганига муносабатини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
21 июл 2023
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Лионель Месси клубга келиб қўшилганига ўз муносабатини билдирди.

"Лео билан яна бир жамоада бўлиб, жамоадош сифатида у билан бирга завқ олишимдан хурсандман. Биз узоқ йил давомида "Барселона"да бирга ўйнаганмиз ва барчаси ажойиб бўлган. 

Йўлларимиз айро тушганди, энди эса яна бирга ўйнаб, футболдан завқ олиш имконияти пайдо бўлди. Мессигача ҳам "Интер Майами" билан музокараларим бўлганди, аммо бошқа вариантлар борлигини иккимиз ҳам билгандик. "Барселона" сабаб Мессида бироз иккиланиш бўлгандир, лекин якунда барча ўз танловини амалга оширди. Унинг келиши мен учун ҳам хурсанд бўларли воқеликка айланди", - деди Бускетс. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca