"Бунёдкор" - "Насаф". Цапенко Бекричнинг ҳаққоний голини ҳисобга олмади

Aziz Tukhtamuradov
25 сен 2014, 18:46
Айни пайтда "ЖАР" стадионида "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида 21-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Учрашувнинг 31-дақиқасида тошкентликлар футболчиси Самир Бекричнинг "Насаф" дарбозасига киритган голини Марат Исмоилов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси, аниқроғи, ён ҳакам Андрей Цапенко ҳисобга олмади. Унинг фикрича, гол ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган.

Видеотакрорда эса гол киритилган вазиятда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат бўлмаганлиги кўриниб турибди.

Ўйиннинг иккинчи дақиқасида эса қаршиликлар футболчиси Илҳом Шомуродов гол уриб ҳисобни очганди.

Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia