

Баҳс Англиядаги "Уэмбли" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Бош ҳакам - Пьеро Гомес (Чили). Бу сўнгги 29 йил ичида Европа ва Жанубий Америка ғолибларининг илк баҳси бўлади.
Қайд этиш керакки, Италия сафида Жоржо Кьеллини терма жамоадаги сўнгги ўйинини ўтказади.
Суратдаги соврин расман КОНМЕБОЛ-УЕФА Кубоги чемпионлари номини олган. Икки ёндаги фигуралар Европа ва Жанубий Американи билдиради, Финалиссима рамзи эса икки қўл бирлашган жойни билдиради.




