Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди

Narzulla Saydullayev
11 фев 2026
"Динамо" жамоаси БААдаги иккинчи йиғини доирасида бугун, 11 февраль куни иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси 13 карра Арманистон чемпиони "Пюник"ка қарши майдонга тушади. Дастлабки режадан фарқли равишда бу баҳс бир кун аввал – 11 февраль куни ўтказиладиган бўлди. Ўйин Ажман шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик ўйини. Ажман
11 февраль (чоршанба)
"Пюник" (Ереван) - "Динамо" (Самарқанд)
Ўйин бошланиш вақти:
16:30 (БАА), 17:30 (Ўзб).



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: "Динамо" матбуот хизмати