

2025 йилги ёзги трансфер ойнасида Бруну Саудия Арабистонининг қайсидир клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди, аммо хавбек Англияда қолди.
"Клуб ёзда менинг кетишимни истаган ва бу фикр онгимга қаттиқ ўрнашиб қолган. Бу ҳақда директорлар билан гаплашганман, назаримда, уларда бундай қарорни қабул қилишга жасорат етишмади. Мен қолишга қарор қилдим — қисман оилавий сабаблар туфайли, яна бир томондан эса бу клубни чин дилдан яхши кўрганим учун. Мураббий билан бўлган суҳбат ҳам менга таъсир қилган. Бироқ раҳбарият томонидан бошқача муносабат бўлган: агар кетсанг, биз унчалик ҳам хафа бўлмаймиз, деган маънода.
Бу менга жуда оғир ботган. Ҳатто бу унчалик оғриқли эмас, балки қайғули, чунки мени айблаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Мен доим сафдаман, доим ўйнайман. Майдонда боримни бераман. Кейин атрофга қараб, клубни мен каби қадрламайдиган ва уни ҳимоя қилмайдиган футболчиларни кўраман. Ана шу пайтда чиндан ҳам жуда қайғули бўлади", – деди Фернандеш.



