"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин

Khoja
25 авг 2025, 08:54
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини Германияда давом эттиришга яқин.

34 ёшли футболчи Пеп Гвардиоланинг келажакдаги режаларидан ўрин олмаган ва шу сабабли у жамоани тарк этишни истамоқда. Германиялик футболчи Бундеслига қайтиши мумкин. У "Байер" билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган. Энди томонлар трансфер нархини келишиб олса, бўлгани.

Маълумот учун, Гюндоган 2016-2023 ва 2024-2025 йиллар оралиғида "Манчестер Сити"да ҳаракат қилган. У жамоа сафида жами 358 та учрашувда майдонга тушиб, 65 та гол урган ва яна 47 та голга ассист бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru