"Байер" Жаканинг трансферини эълон қилди

Alisher
6 июл 2023
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака "Байер"га ўтди.

Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар бермоқда.

30 ёшли швейцариялик 2028 йилга қадар шартнома имзолади. У янги клубида 34-рақам остида тўп тепади. Олдинроқ, "Байер"нинг унинг учун 25 миллион евро тўлаши хабар қилинган эди.

Жака "Арсенал"да 2016 йилдан бери ўйнаётганди. У "канонирлар" таркибида 297та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 29та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: bayer04.de