

Мунуэра ВАР тизимидан кейин басклар футболчиси Робен Ле Норман тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва пенальти белгилади. Ушбу эпизодга қадар "кўк-анорранглилар" хавбеки Артуро Видаль оффсайд ҳолатига тушиб қолганди.


"Ўйин давомида жуда кўплаб фоллар қайд этилди. Ҳакамлар жуда яхши ишлашди.
Пенальти бўлган ҳолатда видеоассистент бош ҳакамга "Сосьедад" футболчиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнаганини маълум қилди. Арбитр эса тўғри қарор чиқарди.
Айрим мухлислар ушбу паллага қадар Видаль оффсайд ҳолатида эканлигини айтишди. Аммо Артуро ўша эпизодда ҳеч қандай иштироки йўқ эди ва оффсайд қайд этиб бўлмасди", - деди Монтеро.



