Баптиста: "Неймар бундай танқидларга муносиб эмас"

Aslanov Jasurbek
14 июл 2018, 12:08
Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жулио Баптиста ўз жамоасининг ЖЧ-2018даги иштирокига баҳо берди.

"Улар энг ноқулай пайтда жуда ёмон 30 дақиқани ўтказишди. Кучли жамоа ўзининг энг ёмон ўйинини кўрсатди.

Ҳеч кимни ҳимоя қилмайман, аммо келинг Неймарнинг сўнгги мавсумига эътибор берамиз. Оғир жароҳат, ПСЖга ўтиш, жамоадаги қийинчиликлар, рухий босим, биринчи бўлиш истаги ва бошқа нарсалар. Неймар бундай танқидларга муносиб эмас" - дейди Баптиста.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Известия