

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс бугун, 7 апрель куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.
"Албатта, "Реал" таркибида менга унчалик ёқмайдиган бир қанча футболчилар бор. Винисиус Жуниор — унинг ўйинини кузатар эканман, қанчалик иқтидорли эканлигини кўраман. Лекин кейин у ҳар бир ҳаракатда 14 марталаб ерда ағдарилиб ётади. Бу менга ёқмайди", — деди Баббель "Sky90" кўрсатуви эфирида.
Бразилиялик юлдузнинг майдондаги бундай ҳаракатлари сўнгги пайтларда нафақат рақиблар, балки кўплаб собиқ футболчиларнинг ҳам эътирозига сабаб бўлмоқда. Бугунги ўйинда Винисиус ўзини қандай тутиши кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши аниқ.



