"Астон Вилла" Эшли Янг билан шартномани узайтирди

Alisher
4 июл 2022
"Астон Вилла" ҳимоячи Эшли Янг билан янги шартнома имзоланганини хабар қилди.

Келишув 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

36 ёшли футболчи "Астон Вилла"га 2021 йилнинг июлида қайтди. У бунга қадар жамоа таркибида 2007 йилнинг январидан 2011 йилнинг июлига қадар ҳаракат қилган эди.

Янг 2021/22 йилги мавсум клуб сафида 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: avfc.co.uk