

Учрашувдаги голлардан бирига атиги бир ҳафта олдин "Борнмут"дан сотиб олинган вингер Антуан Семеньо муаллифлик қилди. Жамоанинг янги аъзоси кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди: бундан аввал у "шаҳарликлар" сафидаги дебют учрашувида — Англия Кубоги доирасида "Эксетер" (10:1) билан баҳсда ҳам гол урган эди.
Шу тариқа, Семеньо 2009 йилдан бери "Манчестер Сити" таркибида дастлабки иккита ўйинида гол уришга муваффақ бўлган биринчи футболчига айланди. Охирги марта бундай натижани Эммануэль Адебайор қайд этган эди.



