

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби 19 ёшли бразилиялик учун 20 миллион евро тўлайди. Яна 5 миллион бонуслар сифатида кўзда тутилган.
Уэслининг "Коринтианс" билан шартномаси 2027 йилнинг сўнггида якунига етади. Вингер клуб сафида 84та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист қайд этди.




