

Ўйин "Кингдом Арена" стадионида ўтказилди. Ўйин мезбонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи голни 7-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Мотеб Аль-Харби урди. Бир дақиқа ўтгач, "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Карим Бензема ҳисобни оширди. 31-дақиқада Бензема дубль қайд этди. Биринчи тайм охирида, 45+5-дақиқада Бензема хет-трикни расмийлаштирди. Иккинчи таймнинг 55-дақиқада ярим ҳимоячи Салем Ал-Довсари бешинчи голни урди. Маркос Леонардо эса ҳисобни 6:0 га етказди.
Шу тариқа, "Ал Ҳилол" 68 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўрнида бормоқда.



