А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди

Alisher Ostonov
9 фев 2026
А Серия 24-тур доирасидаги "Ювентус" — "Лацио" ўйини бўлиб ўтди.

Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Педро 45+2 дақиқада ҳисобни очди. 47-дақиқада Густав Исаксен ҳисобдаги фарқни оширди. 59-дақиқада Уэстон Маккенни ҳисобни қисқартирди. Пьерри Калулу 90+6 дақиқада гол уриб, ҳисобнинг тенг бўлишини таъминлади.

"Ювентус" А Серияда 24 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда тўртинчи, "Лацио" эса 33 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.









Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia