"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди

Оқил Абдубарноев
22 мар 2026
Янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бораётган "Яйпан" жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ушбу баҳсда водийликлар қўшни Қирғиз Республикасининг "Кара-Суу" клубига қарши синовдан ўтди.

Учрашув юқори савияда ва дўстона руҳда ташкил этилиб, ўйин олдидан меҳмонларга клуб номидан махсус эсдалик совғалари топширилди. 

Бироқ натижа борасида тушунмовчилик келиб чиқмоқда. Сабаби, "Яйпан" клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этган бўлса, "Кара-Суу" учрашув 3:3 ҳисобида якунлангани ҳақида пост жойлаган.

Аввалроқ "Яйпан" уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказиши ҳақида хабар берилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia