"Хоразм" Молдова жамоаси билан дуранг ўйнади

Sherzod Nurmatov
2 фев 2026
Сергей Токов қўл остидаги "Хоразм" Туркия йиғини доирасида навбатдаги ўйинини ўтказди.

Унда хоразмликлар "Зимбру" билан муроса кўчасини танлади — 1:1.

"Хоразм" – "Зимбру" (Молдова) 1:1

Гол: Диёр Ортиқбоев пенальти 13'

"Хоразм": Машҳур Муҳаммаджонов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Диёр Ортиқбоев, Аббос Отахонов, Азиз Пирмуҳаммедов, Нодир Абдихолиқов, Сабиньо, Данил Нугманов, Рустам Абдуҳамидов, Одамбой Олимов, Данила Ежов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia