Хитцфельд: "Зиданни "Реал" мураббийи этиб тайинлаш - ақлдан оздирадиган қарор"

Aslanov Jasurbek
6 янв 2016, 15:54
"Бавария" собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельд "Реал" раҳбариятининг жамоа бош мураббийи жойига Зинедин Зиданни тайинлаши ҳақида фикр билдирди.

"Зидан лотереяда ғолиб чиққандек. Бу ақлдан оздирадиган қарор. Зиданда тажриба йўқ. У фақат футболчилик пайтида эришган ўзининг машҳур исми билан мақтаниши мумкин. Мураббий сифатида, ҳеч нарсани исботламаган. Ҳозир у жаҳоннинг энг яхши футболчилари билан ишлаши керак" - дейди Хитцфельд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Blick