Хедира "Ювентус"дан "Герта"га ўтди

Alisher
2 фев 2021
"Герта" хавбек Сами Хедиранинг трансферини эълон қилди.

Ярим ҳимоячи 28-рақам остида ҳаракат қилади.

Хедира 2009/10 йилги мавсумдан сўнг илк бор Бундеслигага қайтмоқда, у бунга қадар "Штутгарт"да ўйнаган эди.

Шундан сўнг германиялик футболчи 5 йилни "Реал"да, 5,5 йилни эса "Ювентус"да ўтказди.

Хабарларга кўра, 33 ёшли Хедиранинг "Герта" билан тузган шартномаси 2,5 йил муддатга мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: herthabsc.de