

Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис тайинланса, ўз шартларини ҳам белгилаб қўйган. Хусусан, у жамоада "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлерни кўришни истайди.
Туркиялик хавбек 2023 йили "Фенербахче"дан Мадрид клубига 26 млн еврога ўтган. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган
Гюлер жорий мавсум барча мусобақаларда 38 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 12 та голга ассистентлик қилди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 90 млн евро деб баҳоланмоқда.



