"Вильярреал" Бакка билан шартномани бекор қилди

Mirjalol Normatov
7 июл 2021, 23:29
Ҳужумчи Карлос Бакка "Вильярреал"ни тарк этди.

Томонлар яна бир мавсумдан кейин якунига етадиган шартномани бекор қилди. Колумбиялик 2017 йили "Милан"дан трансфер қилинганди.

Умумий ҳисобда у жамоа таркибида 145 ўйинда қатнашиб, 43 гол урди. Ўтган мавсумда у жамоа билан Европа лигасини қўлга киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: villarrealcf.es