Федерико Вальверде: "Дарвозада Куртуа борлиги ишимизни анча енгиллаштиради"

Aslanov Jasurbek
25 янв 2026, 13:17
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Вильярреал" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг жамоадошларининг ўйини ҳақида тўхталди.

У айниқса дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳужумчиларнинг ҳимоядаги меҳнатини алоҳида эътироф этди.

"Ҳар доим айтаман: дарвозада Куртуанинг борлиги вазифамизни анча осонлаштиради. Агар рақиб бизни доғда қолдирса ҳам, ортимизда Тибо борлигини биламиз. Футболчи сифатида биз рақибга камроқ имконият беришга ҳаракат қилишимиз керак. Менимча, ҳимояда яхши ишлаяпмиз ва бунда ҳужумчиларимизнинг ҳам ҳиссаси катта. Улар биз кўп югурмаслигимиз ва тўпни майдоннинг юқорироқ қисмида олиб қўйишимиз учун катта куч сарфлашмоқда. Бу — бутун жамоанинг ютуғи.

Бўш ҳудуд бўлганда, бизнинг ҳужумчилар ҳар қандай вазиятни голга айлантириши мумкин. Аммо мен бугун уларнинг ҳимоядаги меҳнатини алоҳида қайд этмоқчиман. Винисиус, Мбаппе, Мастантуоно, Гонсало... улар бугун ҳимояга жуда катта ёрдам беришди ва шу билан бирга ҳужумда ҳам завқланиб ўйнашди", — деди Вальверде клуб расмий сайтига берган интервьюсида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com