"Венеция" Нани билан шартномани бекор қилди

Alisher
9 июл 2022, 12:50
"Венеция" расмий сайтида ҳужумчи Луиш Нани билан ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилингани ҳақида эълон қилинди.

35 ёшли португалиялик эркин агентга айланди.

Нани 2022 йилнинг январида "Венеция" ўйинчисига айланганди. У А Серия доирасида ўтган мавсум 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Олдинроқ, Нани "Орландо Сити", "Спортинг", "Лацио", "Валенсия", "Фенербахче" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: veneziafc.it