"Валенсия" Хесе билан музокаралар олиб бормоқда

Alisher
20 дек 2020, 15:45
"Валенсия" испаниялик ҳужумчи Хесе Родригесни жамоага таклиф қилмоқчи.

Хабарларга кўра, томонлар музокараларни бошлаб юборишган.

Хесе декабрда ПСЖ билан шартномасини бекор қилганди, шу сабаб у "Валенсия"га текинга ўтиши мумкин.

27 ёшли форвард ўтган мавсум ижара асосида "Спортинг"да ўйнаганди. У жорий мавсум фақатгина Лига 1 доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca