«Уотфорд» Кенедини «Челси»га қайтарди

Narzulla Saydullayev
14 дек 2016, 09:20
«Челси»дан мавсум охиригача ижарага олинган Кенеди Лондонга қайтди, бу ҳақда «Уотфорд» устози Вальтер Мадзарри айтиб ўтди.

«Кеннеди «Челси»га қайтди. Унинг имкониятларини тўлиқ кўришнинг имкони бўлмади, сабаби у доим жароҳат билан юрди», – дейди Мадзарри.

20 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсумда фақат «Бернли» билан ўйинда (0:2) захирадан майдонга тушди холос.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk